Ссылки доступа

Стив Свердлов: ЕХҲТ йиғилишида норозилик билдирганларнинг қариндошлари қамоққа олинган


Human Rights Watch халқаро ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси хабар қилишича, уларнинг маълумотларига кўра Тожикистон Ислом Уйғониш партияси аъзоларининг Варшавадаги ЕХҲТ йиғилишидаги “сўзсиз норозилик акция”си оқибатида уларнинг Тожикистондаги 50 га яқин қариндошлари қамоққа олинган.

У 19 сентябрда ЕХҲТ нинг Тожикистондаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги вазият муҳокама қилинаётган йиғилишида залга оппозицион гуруҳ кириб келган деб айтди.

«Ана шу тинчликсевар акция иштирокчиларининг 50 га яқин қариндошлари қамоққа олинганлиги тўғрисидаги ахборотни биз жиддий равишда ЕХҲТ йиғилиши тугаганидан кейин кўриб чиқамиз. Бу янгилик ҳозирги вақтда текширилмоқда, бироқ у тасдиқланган тақдирда бу инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши деб эътироф этилади. Тожикистон делегацияси йиғилишда ЕХҲТ доирасидаги инсон ҳуқуқлари тамойиллари бўйича ўзининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этган», - деб айтди Стив Свердлов.

Варшавадиги йиғилишда Тожикистоннинг ҳукумати ва фуқаролик жамияти аъзолари иштирок этишган. Йиғилиш залига ЕХҲТ биноси олдидаги норозилик акцияси иштирокчиларидан тахминан 20 та одам кириб борган. Улар Бузургмехр Ёров ва ТИЎП раҳбарияти аъзолари каби қамоққа олинганлар ва жазоланганларнинг расми туширилган футболкалар кийиб олишган эди.

Свердловнинг гапига қараганда, бундан кейин қамоққа олинганларнинг баъзи қариндошлари хавфсизлик хизмати ходимларидан уларнинг қариндошлари бундай акцияларда қатнашмаслиги лозимлиги тўғрисида огоҳлантиришлар олишган. Тожикистон Миллий хавфсизлик Давлат қўмитасидаги манба хабарига кўра, бу қамоққа олишлар ҳудудларда бўлиб ўтган ва “бевосита Қўмитага алоқадор эмас”.

XS
SM
MD
LG