Ссылки доступа

Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясида сўнгги нутқ сўзлади


Барак Обама Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси олдида нутқ сўзлади. БМТ минбаридан ҳалқаро ҳамжамият вакилларига қараб туриб гапирар экан, у замонавий дунё ҳар қачонгидан кўра тарихий чақириқлар билан курашишга қодирлигини таъкидлаб ўтди.

Обаманинг ҳар йиллик БМТ Бош Ассамблеяси иштирокчилари олдидаги нутқлари доим қизиқиш уйғотган. Бироқ бу сафар АҚШ президентининг чиқишига нисбатан алоҳида қизиқиш, Associated Press агентлиги фикрига кўра, бу унинг халқаро майдондаги сўнгги чиқиши бўлганлиги билан изоҳланади.

Обама демократияга олиб борувчи йўл авторитаризмга олиб борувчи йўлга нисбатан яхшироқ эканлигига ишончи комиллигини айтди. Мустақил матбуот, Обаманинг гапига қараганда, ҳокимиятни суиистеъмол қилишни назорат қилиши ва унинг олдини олиши лозим.

"Мен Американинг мисоли ноёб деб ҳисобламайман ", – деди Обама ва халқлари ўз фикрига эга бўлган бошқа мамлакатларнинг мисолини келтирди. У аввалги совет блокининг Европа мамлакатлари ҳозирги даражасига демократияни ривожлантириш йўлидаги ҳаракатлари туфайли эришишган деб айтди.

Шунингдек АҚШ президенти Украина ишларига аралашгани учун Россияни, ядро соҳасида халқаро ҳамжамиятга қарши чиққани учун эса Шиомлий Кореяни танқид қилди.

XS
SM
MD
LG