«Биз ҳозирги вақтда бу масалага етарли даражада ойдинлик киритмоқдамиз. Бизнинг Қирғизистонлик ҳамкасбларимиз учун интернет хизматларини хусусий компаниялар тақдим этадилар – бу бозордир. Ҳозирда биз етказиб берувчилар ўртасида нарх борасида тил бириктириш бўлган ёки бўлмаганлигини батафсил кўриб чиқмоқдамиз. Бу бозор муносабатларидир ва давлат бу соҳага ҳеч қачон аралашмаган. Агар бу нарх борасида тил бириктириш бўлган бўлса, биз охиригача текширамиз. У ерда яна битта омилни ҳисобга олиш керак. Биз бу интернетни Россия Федерациясидан оламиз ва у ерда ҳам бозор мавжуд. Фақат шундай алоқалар бор, бошқа ҳеч қандай махсус омил бу ерда йўқ», – деб айтди Абаев.
Аввалроқ ҚР алоқа операторлари Ассоциацияси Қозоғистон провайдерлари Қирғизистондаги Интернет тарифларини 1,5-3 баравар оширишганини хабар қилган эди. Бироқ улар бундай нарх сиёсатининг сабабларини айтишмаган эди. Шундан кейин операторларнинг бир қисми ўз тарифларини оширдилар ва тезликни пасайтирдилар.
«Қозоқтелеком» АЖ вакиллари бу вазиятга ҳеч қандай алоқалари йўқлигини хабар қилишди.