Ссылки доступа

Шавкат Мирзиёев Ангренга келишидан олдин минглаб одам мажбуран ишлади


Бош вазир ва Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрига келишидан олдин, бюджет ташкилотлари ходимлари, мактаб ва коллежлардан минглаб ўқувчилар оммавий тарзда шаҳарни тозалаш ишларига жалб қилинган.

Уч кун мобайнида минглаб одамлар махсус қоровуллар назорати остида шаҳарни тозалашган. Бундан ташқари, Ангрен бозорларидаги нарҳлар 20-25 фоизгача туширилган.

Ташрифи мобайнида Мирзиёев "Ангрен" махсус саноат зонаси, иссиқлик электр станцияси ва шаҳардаги деҳқон бозорини бориб кўрган.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда илгари ҳам бир неча бор давлат раҳбари бирор ҳудудга бориши олдидан нарҳларнинг кескин пасайиши кузатилган, лекин у қайтиб кетгач нарҳлар яна илгариги холатга қайтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов шу йил 2 сентябр куни 78 ёшда вафот этди. Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси 59-ёшли Шавкат Мирзиёевни бўлажак сайловда президентликка номзод қилиб кўрсатган.

XS
SM
MD
LG