Ссылки доступа

Тожикистон бош вазири ўринбосарининг ўғли қамалиши мумкин


Тожикистон ИИВ Тожикистон бош вазири ўринбосари Давлатали Саидовнинг ўғли, 23 яшар Фаромуз Саидов иштирокидаги ЙТҲ (йўл транспорт ҳодисаси) факти бўйича жиноий иш қўзғатган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи маҳкаманинг матбуот котиби Умаржон Эмомали айтганидек, жиноий иш ЖК нинг 212-моддаси “Йўл ҳаракати ва транспорт воситаларини эксплуатация қилиш қоидаларини бузиш” бўйича қўзғатилган. Бу қилмиш беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

Жиноий иш терговини Тожикистон ИИВ Тергов Бошқармасининг ходимлари олиб борадилар, деб айтди Умаржон Эмомали.

ИИВ маълумотларига қараганда, Фаромуз Саидов иштирокидаги авария 10 сентябрда содир бўлган. ЙТҲ да Фаромузнинг ҳамроҳи, 25 яшар Хилола Рахимова ва 30 яшар йўл бошқармаси ходими Рустам Сатторов ҳалок бўлишган. Фаромуз Саидовнинг ўзи Қораболодаги Миллий тиббиёт Марказининг нейрохирургия бўлимида врачлар кузатуви остида бўлиб келмоқда.

Бундан аввал Фаромузнинг онаси авария техник сабабларга кўра содир бўлган деб айтган эди. «У бошқа томонга ўтиб кетмоқчи бўлганида, машина рули бошқарилмай қолди ва у тўқнашув содир бўлган. Менинг ўғлим яхши тарбия олган, бироқ у маст бўлмаган. Биз ЙТҲ да ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам беришга тайёрмиз», - деди у.

XS
SM
MD
LG