Ссылки доступа

Александр Лукашенко Москвани унинг мамлакатига тазйиқ ўтказишда айблади


Белоруссия Президенти Александр Лукашенконинг айтишича, Россия газ нарҳи туфайли Белоруссияга тазйиқ ўтказяпти. Унга кўра, Москва ва Минск мана бир неча ойдирки газ нарҳи бўйича келишолмаяпти.

Лукашенко фикрича, шу сабаб Россия Белоруссияга нефт маҳсулотлари таъминотини камайтирган, бу эса, Белоруссия президентига кўра, унинг мамлакатига нисбатан тазйиқ деб баҳоланади. БЕЛТА агентлигининг хабарига кўра, Лукашенко бу ҳақда иттифоқдош мамлакатнинг давлат котиби Григорий Рапота билан бўлган суҳбатда айтган.

Белоруссия президенти айтдики, у ўз ҳукуматига мамлакатнинг собиқ совет ҳудудидаги интеграцион жараёнлардаги иштирокини оптималлаштиришни топширган. У яна айтдики, Минск Белоруссиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги иштирокини ҳам таҳлил қиляпти. "Келишилган нарсаларнинг ҳаммаси бузиляпти", - деди Белоруссия раҳбари.

XS
SM
MD
LG