Ссылки доступа

Атырауда ушлаб олинган фаоллар тарафдорларига митинг ўтказишга рухсат беришмади


Атырау шаҳри ҳокимияти қамоққа олинган фуқаролик фаоллари Макс Бокаев ва Талгат Аяннинг ҳимоясига бағишлаб митинг ўтказишга яна рухсат бермади. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиси Асель Нургазиева 25 сентябрда 80 га яқин одам қатнашиши кутилаётган митинг ўтказиш тўғрисидаги буюртмани 17 сентябрда тақдим этган эди.

Намойишни шаҳар ҳокимияти томонидан оммавий йиғилишларни ўтказиш жойлари деб белгиланган “Ғалаба” парки ёки Курмангазы номидаги Маданият уйи олдидаги парк ҳудудида ўтказилади, деб тахмин қилинган эди.

Ҳокимият хатида айтилишича, берилган буюртма қонунчилик талабларига жавоб бермайди. Шаҳар ҳокимияти аппаратининг раҳбари Полымбет Хасанов гапларига қараганда, буюртмани топширган шахс ўзининг иш жойи, манзили ва номини тўлиқ кўрсатиши лозим. "Қонуннинг бу талаблари бажарилмаган, шунинг учун рухсат бўлмади», - дейди Хасан Полымбетов.

Асель Нургазиеванинг ўзи “худди шундай шаклдаги буюртмани, топшириш санасини истисно қилганда у олдинги сафар, 5 сентябрда ҳокимиятга йўллаганман, бироқ ўшанда бошқа сабабларга кўра митинг ўтказишга рухсат беришмаган эди”,-деб айтмоқда. Ўша вақтда ҳокимият тозалик ҳафталигининг ўтказилишини баҳона қилиб митинг ўтказишга рад жавобини берган.

Макс Бокаев ва Талгат Аян адоватни қўзғатиш, ноқонуний митингни ташкил этиш бўйича жиноий иш доирасида қамоққа олинган. Иккита фаол 24 апрелда ер ислоҳотига қарши Атырауда ўтказилган кўп минг кишилик митингнинг асосий ташкилотчилари қаторида бўлишган. Макс Бокаев ва Талгат Аян уларга қарши қўйилган айбловни сиёсий деб ҳисоблашмоқда.

XS
SM
MD
LG