Ссылки доступа

Тошкентда Тожикистон Мустақиллиги кунини нишонлашди


Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ТР Мустақиллигининг 25-йиллигига бағишлаб тантанали қабул ташкил этди, деб ТР ТИВ ахборот департаментига ҳавола қилган ҳолда хабар қилади маҳаллий ОАВ.

Тантанада Ўзбекистон бош вазири А.Икрамов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари С.Ниязходжаев, ТИВ тузилмавий бўлинмаларининг раҳбарлари, Тошкентда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотларнинг бошлиқлари ва ходимлари, фан, маданият ва санъат арбоблари, шунингдек мамлакатда яшовчи ватандошлар иштирок этишди.

Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси С.Имоми йиғилганлар олдида табрик сўзи билан чиқди.

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева тожик ва ўзбек тилларида бир нечта ашула ижро этди. Тантана доирасида Тожикистон тарихи, табиати, маданияти, анъаналари ва янги ютуқлари тўғрисидаги ҳужжатли филм қўйиб берилди.

Меҳмонхона фойесида тожик халқининг ўзига хос кўп асрлик маданияти ва анъаналари тўғрисида ҳикоя қилувчи, шунингдек босма материаллар ва китоблар тақдим этилган этнографик бурчак ташкил этилди.

XS
SM
MD
LG