Украина раҳбарига кўра, Россия ҳарбийларининг Суриядаги ҳаракатлари унга Украинада бўлаётган воқеаларни эслатди. Порошенко иккала вазиятда Россия ҳарбий можароларнинг авж олишига ёрдам берган ва шундан кейин уларда воситачи бўлиб қолган деб фикр билдирди. У можароларнинг иштирокчи-мамлакатларини БМТ Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак деб даъват қилди.
Донбассдаги можаро 2014 йил баҳорида Қрим Россия таркибига кирганидан кейин бошланган. Киев ва Ғарб мамлакатлари Россияни сепаратистларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказишида айбламоқдалар. Кремль бу айбловларни рад қилмоқда. БМТ маълумотларига кўра, Донбассдаги можаро бошланганидан бери 9600 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.