Ссылки доступа

Қирғизистон Қодиржон Ботировнинг ЕҲХТдаги нутқига муносабат билдирди


Депутат Айнуру Алтыбаева ҳамкасбларига мурожаат қилиб, жиноий иш учун ҳукм қилинган ва ҳозирда қидирувда бўлган Қодиржон Ботировнинг ЕҲХТ Варшава бюросидаги ижтимоий масалалар бўйича кенгашда сўзлаган нутқига сиёсий баҳо беришга чақирган. Бу ҳақда у парламент йиғилишида айтган.

«Парламентнинг халқаро ишлар, мудофа ва хавфсизлик қўмитаси навбатдан ташқари мажлис ўтказиб, сепаратист Қодиржон Ботировнинг кечаги нутқини муҳокама қилди ва қарор қабул қилди. Бугунни ўзида парламент бу иш юзасидан ўз баҳосини айтиши керак», - деди Алтыбаева.

Унга кўра, сепаратистларнинг халқаро минбарладан туриб ўзларини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси қилиб кўрсатишига йўл қўймаслик керак. ЕҲХТнинг Варшавадаги мажлисида Қодиржон Ботиров сўзга чиқиб, мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритишга қарши эканлигини айтган ва Қирғизистон ҳукумати томонидан Ботировнинг 2010 йилда мамлакатдан ҳеч қандай тўсиқларсиз чиқиб кетиши билан боғлиқ холатлар юзасидан янги жиноий иш қўзғаганлигига ва шунга алоқалор шахсларга нисбатан норозилик билдирган.

«Баъзи мамлакатлар ва ташкилотларнинг жиноятчи Ботировга халқаро минбарни ўзининг борлигини яна бир бор бошқаларга эслатиш ва ўзини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси қилиб кўрсатиш имкониятини бераётганлигидан Қирғизистон Республикаси ҳайратда эканлигини билдиради», - дейилади мамлакат Ташқи Ишлар Вазирлигининг баёнотида.

Эслати ўтамиз, парламентнинг собиқ депутати, Жалолободдаги ўзбек миллий маданий марказининг раҳбари Қодиржон Ботиров миллатлараро нифоқ келтириб чиқарганлиги, сепаратизм ва оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришга чақирганлиги учун, ўзи судда бўлмаган холатда, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG