Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ жиноятлар олинган видеоларни жўнатишни сўраган


Тожикистон ИИВ расмий сайтида «Мобил репортер» деб номланган саҳифа очилган. Унга одамлар жиноят, қонун бузилиши ва фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ ва кенг омма диққатини тортувчи видеоларни тезлик билан жўнатишлари мумкин.

Вазирликнинг матбуот котиби Умаржони Эмомалининг айтишича, "видеолавҳаларни комиссия кўриб чиқиб, қимматбаҳо буюм ва пул билан мукофотлайди. Бундан ташқари, чорак якуни бўйича видеолавҳа энг яхши деб топилса, олдин мукофотланган бўлса ҳам, яна рағбатлантирилади".

Фуқаролар материалларни уч тилда; тожик, рус ва инглиз тилларида юборишлари мумкин. Материалларни жўнатган шахснинг исми сир сақланиши кафолатланади.

ИИВнинг фикрича бу тадбир жиноят ва қонун бузилиши холатларини тез хал қилишга қаратилган.

XS
SM
MD
LG