Ссылки доступа

Сурияда овоз берган Россияликлар сони эълон қилинди


Россия Марказий Свйлов Комиссияси (МСК) Сурияда овоз берган россияликлар сонини эълон қилди, ва бу Россия ҳарбийларининг бу мамлакатдаги сонини билиш имконини беради. Бу ҳақда РБК ёзган. Расмий маълумотлар давлат сири ҳисобланади.

Сурия ҳудудида битта сайлов участкаси Дамашқдаги элчихонада очилган. Бундан ташқари, овозларни тўплаш қутиси Россиянинг Хмеймимдаги ҳарбий базасига ҳам олиб борилган. Ҳаммаси бўлиб Сурия ҳудудида Давлат Думасига сайловда 4,5 мингдан ортиқ одам овоз берган. Булардан фақат 193 тасигина, МСКга кўра, Дамашқдаги элчихонада овоз беришган. Аввалроқ Россия Мудофа Вазирлиги Суриядаги Россия ҳарбийлари Давлат Думаси сайловида 100 фоиз овоз беришди, деб хабар қилган эди.

РБК хабарига кўра, Россиялик овоз берувчиларнинг Суриядаги ҳозирги сони рекорд ҳисобланади. 2011 йилги Давлат Думаси сайлови ва 2012 йилги президент сайловида овоз берган россияликлар сони бундан тўрт баробар кам бўлган.

Россия Суриядаги ҳарбий амалиётларни 2015 йил сентябрда бошлаган. 2016 йил март ойида Россия ҳукумати Суриядаги ҳарбийларининг "асосий қисмини" олиб чиқиб кетишини расман эълон қилган эди. Шундан кейин у ерда Россиянинг чекланган контингенти қолди. Кремлга кўра, улар президент Башар Асад ҳарбий кучларига экстремистларга курашда ёрдам беряпти. Расмий хабарлага қараганда, Сурияда 20 минг россиялик ҳарбийлар халок бўлган.

XS
SM
MD
LG