Ссылки доступа

Тожикистонда солиқдан бўйин товлайдиганларга жазони енгиллатишади


Тожик парламентининг қуйи палатасига Жиноят кодексига тузатишлар борасидаги лойиҳа киритилди. Қонун лойиҳаси қабул қилинса, катта бўлмаган миқдордаги солиқлар ва божхона йиғимларидан бўйин товлаш учун жиноий жазо бекор қилинади.

Депутат Мавлуда Қаландарзода Жиноят кодексида 10 минг ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдоридаги солиқ ва божхона йиғимларини тўлашдан бўйин товлайдиган шахслар жазо чоралари мавжуд деб айтди. Лойиҳада эса бу кўрсаткични 2 баравар ошириш таклиф этилган (800 минг сомони). Яъни, солиқ ва божхона йиғимлари бўйича қарз 800 минг сомонига етмагунча шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Парламент депутати шунингдек таклиф этилган тузатишлар солиқ тўловчиларга ва компанияларга 48 банк куни ичида ўзларининг солиқ ва божхона йиғимлари бўйича қарзларини тўлашга имкон беради, деб тушунтирди. Бундай имкониятни ҳозирги Жиноий кодекс тақдим эта олмайди.

Қаландарзода бу ўзгартиришлар ва қўшимчалар тадбиркорларнинг фаолият эркинлигини кенгайтириш мақсадида киритилаяпти ва қайсидир маънода мамлакатдаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шакли ҳисобланади, деб қўшиб қўйди.

Амалдаги қонунчиликка биноан солиқ ва божхона йиғимларини тўлашдан бўйин товлаш учун суд фуқарони икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этишга ҳақлидир.

XS
SM
MD
LG