Ссылки доступа

Сепаратчилар Киев билан барча маҳбусларни алмаштириш борасида келишиб олишди


Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикаларининг ҳукуматлари пайшанба куни Киев билан барча маҳбусларни озод қилиш борасида келишиб олишганлиги тўғрисида хабар қилишди.

“ЛХР” деб аталмиш республика вакили Ольга Кобцева гапига қараганда, келишувга 21 сентябрда Минскда бўлиб ўтган учрашув давомида эришилди ва у ерда Донбассдаги кучларни жой-жойига қўйиб келиш бўйича рамкали келишув имзоланди.

Чоршанба куни Юқори Рада вице-спикери Ирина Геращенко сепаратистлар Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг вакилларини қамоққа олинган Украиналиклар билан учраштиришга рози бўлишганлигини айтди. Маҳбусларни алмаштириш тўғрисида у эслатиб ўтмади.

Донбассдаги можаро 2014 йил баҳорида Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишидан кейин бошланган эди. Киев ва Ғарб мамлакатлари Россияни сепаратчиларгаҳарбий мадад беришда айблашмоқда. Кремл бу айбловларни рад қилмоқда. БМТ маълумотларига кўра Донбассдаги можаро бошланганидан бери 9600 дан ортиқ аҳоли ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG