Ссылки доступа

Россия Думасига сайловнинг якуний натижалари тасдиқланди


Жумага ўтар кечаси, Марказий Сайлов Комиссияси 18 сентябрда бўлиб ўтган Россия Давлат Думасига сайловнинг якуний натижаларини тасдиқлади.

Сайлов якунига кўра "Единая Россия" партияси энг кўп ўринга эга бўлган– унда 343 мандат, КПРФ - 42 мандат, 39 мандат ЛДПРда, "Справедливая Россия" – 23 мандат. "Родина" ва "Гражданская платформа" партия вакиллари, ҳамда ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатган бир киши биттадан мандатга эга бўлдилар. Сайловда қатнашиш деярли 48 фоиз бўлган.

Мухолифат овоз бериш жараёнидаги қонун бузилишлари туфайли сайловнинг қонунийлигини тан олмаган. Уларга кўра қатнашувчилар сонида ва овозларни санаш давомида қалбакилаштириш холлари бўлган. Мутахассислар, барча участкалардан олинган очиқ маълумотларни тахлил қилиб, оммавий тарзда овоз бериш холлари бўлган, деган фикрга келишган.

Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари Элла Памфилова баъзи (қонун) бузилиш холатлари бўлганини тан олиб айтдики, сайлов институтига бўлган ишонч тўлиқ таъминланмаган. Аммо, унинг сўзларига кўра, сайлов қонуний тарзда ўтган. Памфилова яна таъкидладики, бирор жойда жиддий (қонун) бузилиш холатлари тасдиқланса сайлов натижалари бекор қилинади. Шу хафтада (қонун) бузилиш холатлар ва шикоятлар юзасидан 32та жиноий иш очилган, 9 та сайлов участкаларида овоз бериш натижалари бекор қилинган.

XS
SM
MD
LG