Ссылки доступа

Ўзбекистон Сох анклавига вертолёт жўнатишга рухсат сўраган


Ўзбекистон чегара хизмати вакиллари Сох анлавига вертолёт жўнатишга Қирғизистондан рухсат сўраган.

Ўзбекистон томондагиларнинг хабарига кўра вертолёт йўл-транспорт воқеаси туфайли оғир аҳволда ётган Ўзбек ҳарбий хизматчисини олиб келиш учун зарур.

ҚР Чегара хизматининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар қилишича, Қирғизистон ўзбек вертолётига Сох анклавига, олдиндан келишилган ҳаво йўналиши бўйича, Қирғизистон ҳаво ҳудуди орқали учишга рухсат берган.

XS
SM
MD
LG