Ссылки доступа

Душанбедагилар Варшавадаги тожик мухолифатчиларига қарши


Душанбеда Варшавада бўлиб ўтаётган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро йиғилишда тожик мухолифатчиларининг борлигига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Аслиддин Хушвақтов, норозилик намойишининг энг ёш фаоллари ва ташкилотчиларидан бирининг гапига қараганда, талаба-ёшларнинг намойишлари Тожикистон Миллий ва Тиббиёт университетлари бинолари олдида эрталабдан бошланган. У бу намойишлар кўнгилли асосда ташкил этилганлигини таъкидлаб ўтди.

Унинг хабарига кўра, бу тадбирларда 400 га яқин талаба иштирок этмоқда ва улар инсон ҳуқуқлари бўйича ўтказилаётган йиғилишда Тожикистондаги ҳукумат душманларининг иштирок этаётганлигига қарши ўз норозилигини билдирмоқдалар. Шунга ўхшаш акция Кўлоб университетида ҳам ўтказилиши кутилмоқда.

Талабалар фикрига кўра, таъқиқланган Ислом уйғониш партияси “яна уруш бошламоқчи”. Яқин орада ёшлар гуруҳи Душанбедаги ЕХҲТ ваколатхонасининг биноси олида йиғилган ва ана шу ташкилот ходимларига жиноятчиларни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга даъват этилган ўз мурожаатномаларини топширишган эди.

Душанбедаги норозиликлар ўзини мухолифатчи деб ҳисоблайдиган таъқиқланган Ислом уйғониш партиясининг аъзолари ва тарафдорларининг бир гуруҳи 19 сентябрда Варшавада норозилик намойишини ўтказишганидан ва партиянинг раҳбарияти аъзоларини озод қилишни талаб қилишганидан кейин бошланди.

XS
SM
MD
LG