Ссылки доступа

Уралда полициячи газета муҳаррири билан судлашмоқда


Бугун Уралдаги 2-шаҳар судида судя Марина Сахипова раислигида суд иши бошланган. Унда участка полицияси Даниар Ракишевнинг вилоятдаги «Уральская неделя» газетаси редактори Тамара Еслямовага нисбатан даъвоси кўриб чиқиляпти.

Ракишев, «Уральская неделя» газетасининг муҳаррир колонкаси рукни остида чоп этилган «Майор Ракишевга ўхшаганлар нимадан қўрқишади?» сарлавҳали мақола унинг номуси ва шаънига путур етказди, деб ҳисоблаб муҳаррирни судга берган. Мақолада Еслямованинг ёзишича, 21 май куни ҳукумат "ер кодекси" бўйича норозилик намойишига рухсат бермагандан кейин ва журналистларнинг оммавий ҳибсга олинишидан сўнг, майор Ракишев ундан узр сўраган. Ракишев бундай қилмаганини айтган. Унинг фикрича уни бадном қилишган ва суддан унинг фойдасига нашриёт муҳарриридан 30 миллион тенге (тахминан 30 минг доллар) ундириб, пулларни махаллий болалар уйига ўтказишни талаб қилган.

Муҳаррирнинг суддаги вакили, ҳуқуқ ҳимоячиси Павел Кочетковга кўра мақола Ракишевнинг шаънига доғ туширмаган.

Ҳафтада бир чиқадиган «Уральская неделя» газетасига журналистлар томонидан асос солинган бўлиб, у ўзининг ҳукумат вакилларини танқид қилувчи мақолалари билан Ғарбий Қозоғистон вилоятида машҳур. Ўзининг 15 йиллик тарихи давомида бу ҳокимият вакиллари томонидан миллионлар талаб қилинган биринчи даъво эмас.

Суднинг полициячининг даъвоси бўйича кейинги йиғини 12 октябрда бўлади.

XS
SM
MD
LG