Ссылки доступа

Алеппонинг шарқий ҳудудларига ҳаводан хужумлар уюштирилди


Алеппонинг шарқий чеккасига ҳаво хужумлари Жума эрталаб, АҚШ ва Россия дипломатларининг Сурияда оташ-кесинни сақлаб қолиш харакатлари зое кетгандан бир кун ўтиб уюштирилган. Ҳаво хужумлари мухолифат ушлаб турган кварталларни нишонга олган.

Маҳаллий қутқарув хизматининг бошлиғи Reuters агентлигига хабар беришича, 23 сентябр эрталаб шаҳар осмонида бешта ҳарбий самолетларни кўрган. Қурбонлар ҳақида агентлик ҳеч қандай тафсилотлар бермаган.

Айни пайтда, Суриянинг Буюк Британияда жойлашган инсон ҳуқуқлари бузилишини мониторинг қилувчи марказига кўра, 23 сентябр эрталаб "Алеппонинг турли ҳудудларидаги" объектларга қарата ҳаводан камида 30 та зарба берилган.

Суриянинг Россия ҳарбий-космик кучлари томонидан қўлланаётган қуролли кучлари, кеча кечқурун, 22 сентябрда Алеппонинг шарқий ҳудудларини ушлаб турган мухолифатга қарши янги амалиёт бошлаган.

XS
SM
MD
LG