Бу ҳақда банк раҳбарияти 23-сентябр куни Душанбеда бўлиб ўтган Осиё Тарраққиёт Банкининг (ОТБ) Тожикистон билан ҳамкорлик қилиш Стратегияси тақдимотида айтган. Ушбу стратегияни 2016-220 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган.
ОТБ директори ўринбосари Венкай Жангнинг айтишича: ушбу стратегия доирасида банк Тожикистонга бу йил 140 миллион доллар ажратади.
Жанганинг сўзларига кўра, бу маблағ энергетика, транспорт, ижтимоий соҳаларга, ҳамда об-ҳаво ўзгаришидан юзага келган муаммоларни хал этишга ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга сарфланади.
Тожикистоннинг иқтисод ва савдони равожлантириш вазири Неъматулло Хикматуллозодага кўра, ОТБнинг янги стратегияси Тожикистон билан ҳамкорликнинг тўртинчи хужжатидир. Унинг айтишича, аввалги барча дастурлар иқтисодни ривожлантиришда, камбағаллик даражасини камайтиришда ва мамлакат ахолисининг турмуш даражасини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлган.