Ссылки доступа

Ўзбекистон ҳарбий блокларга қўшилмаслик сиёсатини давом эттиради


Ўзбекистон ҳеч бир ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик ташқи сиёсатини сақлаб қолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош ассамблеясида қилган маърузасида айтди.

«Ўзбекистон ташқи сиёсатдаги изчилликни сақлаб қолади. Ўзбекистон ҳар қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, шунингдек ўз ҳудудида ҳарбий базалар ва бошқа давлатларнинг объектларини жойлаштиришга йўл қўймаслик йўлидан боришни давом этади», – деди Комилов.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари республика бундан кейин ҳам тузилган халқаро шартномалар, шунингдек кўп томонлама ва икки томонлама келишувлар доирасида ўз олдига қўйган барча мажбуриятларга содиқ бўлиб қолади, деган фикр билдирди.

«Ўзбекистон президенти бир неча бор БМТ минбаридан туриб сўзга чиққан , у таклиф қилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан маъқулланган ва ҳайриҳоҳлик уйғотган», - деб таъкидлади республика ТИВ раҳбари.

XS
SM
MD
LG