Ссылки доступа

Абдылдаев: Қирғизистон ва Тожикистонда ГЭС қуриш Марказий Осиёга фойда


Қирғизистон ва Тожикистонда ГЭС қуриш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатларининг энергияга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириши ва ҳудуднинг барқарор ривожланиши учун мақбул шарт-шароит яратиши мумкин. Бу тўғрисида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдылдаев БМТ Бош Ассамблеяси сессияси минбаридан туриб хабар қилди.

«Бугунги кунда Марказий Осиё иқтисодий жиҳатдан соф электр энергиясига ўтиш борасида сезиларли салоҳиятга эга», - деб ишонч билдирди Абдылдаев. Унинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари шунингдек сув ва энергетика ресурсларини комплекс равишда ишлатиш моҳияти борасида ягона тушунчага эга бўлишлари лозим.

Экологияга тўхталиб ўтаркан, Абдылдаев глобал ҳароратнинг ошиб бориши фавқулодда вазиятларга, тоғ дарёларининг серсувлиги барқарор бўлмаслигига, ноёб тоғ экотизимларининг деградация бўлишига ва натижада салбий ижтимоий оқибатларга олиб келмоқда, деб қўшиб қўйди.

«Башоратларга кўра, 2025 йилга келиб Қирғизистондаги музликларнинг умумий майдони 30-40 фоизга камаяди, - деди вазир ўз нутқида. Бу борада у етакчи давлатлар ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг амалга оширилишининг тарафдори бўлиб чиқди».

XS
SM
MD
LG