Ссылки доступа

Референдум бўйича қонун лойиҳаси Қирғизистон парламентига келиб тушди


2016 йил 4 декабрда Қирғизистонда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш борасидаги референдумни ўтказиш бўйича қонун лойиҳаси парламентда қайд этилди, деб хабар қилади Парламент аппарати бошлиғи Абдуманноп Кутушев.

Унинг гапига кўра, қонун лойиҳасини муҳокама қилиш натижасида референдумни ўтказиш санасининг ўзгариши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ташаббус остига парламентнинг олтита фракциясидан бештаси имзо қўйди – СДПК, «Республика – Ата-Журт», «Кыргызстан», «Онугуу - Прогресс» ва «Бир бол». Ислоҳотнинг асосий мақсадлари бўлиб ҳукумат ваколатларини кенгайтириш ва суд ислоҳотини тезлаштириш ҳисобланади.

Шу аснода бир қатор муҳолифат сиёсатчилар референдумни ўтказишга қарши чиқишмоқда. 13 сентябрда ташкил этилган «Референдумга йўл йўқ!» ҳаракатининг раҳбарлари Конституцияга ўзгартиришлар киритишга қаршилик кўрсатиш ва парламентни тарқатиб юбориш бўйича имзоларни тўплашни бошлаб юборишди. Ҳаракатда 2016 йил 8 октябрда Бишкекда Халқ Қурултойини ўтказиш нияти борлиги тўғрисида маълум қилинади.

XS
SM
MD
LG