Ссылки доступа

Суриянинг қамалдаги шаҳарларига инсонпарварлик ёрдами келди


Сўнги олти ой ичида биринчи бор, инсонпарварлик юклари ортилган 70 та юк машиналари якшанба куни Суриянинг қамалдаги тўрт шаҳрига етиб борган. Бу ҳақда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси хабар берган.

Гуманитар ёрдам билан шуғулланувчи ташкилотга кўра, ёрдам Дамашқ яқинидаги Мадайя ва Забданига, ҳамда Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятининг Аль Фуа ва Кефрайя қишлоқларига етиб келган.

Мадайя Ливан билан чегарага яқин бўлиб у ерда 40 минг одам яшайди. Бу жой Сурия ҳукумати иттифоқдошлари томонидан олти ойдан бери қамалда. Забаданида 1000 одам қолган. Суриянинг шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятининг Кефрай ва Аль-Фуа қишлоқларида, БМТга кўра, 20 минга яқин одам яшайди, ва улар 2015 йил апрелдан бери исёнчилар томонидан қуршовда.

48 соатлик сулҳ ҳаво хужумлари туфайли бузулганидан сўнг БМТнинг Сурияга ёрдам бериш амалиёти бошланган.

31 юк машиналаридан иборат колонна ўтган душанбада Алеппонинг ғарбий қисмида хужумга учраганидан кейин БМТ ер орқали ёрдам жўнатишни тўхтатган эди. Ўшанда 20та тинч ахоли халок бўлган ва омбор йўқ қилинган эди.

XS
SM
MD
LG