Ссылки доступа

Араб Амирликлари нефтни қазиб олишни бир меъёрда сақлаб қолишга тайёр


Бирлашган Араб Амирликлари глобал нархларни қўллаб-қувватлаш учун нефтни қазиб олиш даражасини бир меъёрда сақлаб қолишни қўллаб-қувватлашга рози бўлди. Reuters агентлиги хабар қилишича, Саудия Арабистони ҳам Эрон уни қазиб олиш даражасини бир меъёрда сақлаб қолган тақдирда нефтни қазиб олишни камайтириш таклифи билан чиқди.

Нефтни қазиб олувчи экспортчи-мамлакатлар (ОПЕК) нинг яқинда Жазоирда, халқаро энергетика форуми доирасида бўлиб ўтадиган учрашувидан олдин нефтнинг нархи бир оз кўтарилди. Brent русумидаги нефтнинг бир баррели 60 центга кўтарилиб, 46 ярим долларга етди, деб хабар қилади AFP агентлиги.

Бозорнинг ҳаддан ташқари тўлиб кетгани боис нефтнинг нархи 2014 йилнинг даражасига нисбатан икки баравардан ортиқ тушиб кетди. Бу ҳолат ОПЕК га аъзо-мамлакатларни, шунингдек бу ташкилотга кирмайдиган Россияни ҳам зудлик билан нефть экспортидан келиб тушадиган фойдани ошириш чораларини кўришга мажбур этди, деб ёзади Немис тўлқини.

XS
SM
MD
LG