Ссылки доступа

Қарағанда автопаркидаги намойишдан сўнг комиссия тузилди


Қарағандадаги энг йирик ҳисобланган 3-автопарк ҳайдовчиларининг намойишидан сўнг келишув комиссияси тузилган. Маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳайдовчиларни ўз ишларини давом эттиришга кўндирган. Шу билан бирга автобус ҳайдовчилари ва кондукторлар ўз талабларидан воз кечмаган..

Қарағанда хокимият вакилларининг айтишларича, «ҳозирда можаро тамоман хал этилди, вазият барқарор, автобуслар белгиланган график бўйича харакатда». Махаллий ижро органи, автопарк раҳбарияти ва ҳайдовчилар ўртасида уч-томонлама суҳбат ўтказилиб можаро хал қилинган.

— Вилоят ва шаҳар раҳбарияти ҳайдовчилар ва автопарк бошқаруви ўртасида чиққан можарони хал қилиш учун тезкор чоралар кўрган. Вазият махсус назорат остига олинган, — деди Қарағанда вилоят хокими матбуот хизмати.

Муаммо 22 сентябр куни келиб чиққан. Ўша куни ҳайдовчилар ишга келган, лекин улар талабларини айтиб, автобусларни ҳайдашдан бош тортишган. Улар автопарк томонидан кунлик пул топшириш миқдори оширилганига қарши бўлишган (қанчага оширилгинлиги аниқ эмас). Ҳайдовчиларга кондукторлар ҳам қўшилган. Деярли 20 автобус йўлга чиқмаган ва бу йўловчиларнинг норозиликларига сабаб бўлган.

Қарағандада автобуснинг бир марталик чипта нарҳи 80 тенге.

XS
SM
MD
LG