Ссылки доступа

Туркияда ҳарбий автобус портлатилди


Туркиянинг жануби-шарқида ҳарбий автобуснинг портлатилиши натижасида 10 та хавфсизлик хизмати ходимлари ҳалок бўлган, яна саккизтаси яраланган.

Портлаш Дерык ва Қизилтепа шаҳарлари ўртасидаги йўлда, асосан қурдлар яшайдиган ҳудудда содир бўлган. Ҳозирча ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, бироқ ҳукумат таъқиқланган Қурдистон Ишчи партиясини бу ишда айбламоқда. Бу партиянинг аъзолари ўтмишда шунга ўхшаш хужумларни тан олишган.

Ўтган йили тинчликсевар жараён муваффақиятсизликка учраганидан кейин қурд жангарилари ва Туркия қўшинлари ўртасида тўқнашувлар яна бошланиб кетди. Ўшандан бери Туркия хавфсизлик хизматининг 600 дан ортиқ ходимлари ва минглаб қурдлар ҳалок бўлишди. Жами 1984 йилдан бошланган қарама-қаршилик натижасида 40 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган. Бу қарама-қаршиликнинг сабаби – 15 миллион қурднинг мустақилликка интилиши ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG