Ссылки доступа

Украина прокуратураси Давлат Думасининг қрим депутатларига қарши иш қўзғади


Автоном Қрим республикасининг Украина прокуратураси ярим орол ҳудудида сайланган Россия Давлат Думаси депутатларига нисбатан жиноий иш қўзғади. Жиноий иш 12 йилдан 15 йилгача жазоланишни кўзда тутадиган давлатга хиёнат қилиш моддаси бўйича қўзғатилган.

Украина прокуратураси фикрига қўра, Россия томонидан аннексия қилинган Қримда Россия парламенти депутатларининг сайловини ўтказиш Украина мустақиллигига тажовуз қилиш ҳисобланади.

Жиноий иш “Единая Россия” рўйхати бўйича ўтган бир қатор депутатларга нисбатан қўзғатилган: Руслан Бальбек, Михаил Шеремет ва Наталья Поклонская — шунингдек бир мандатли округлар бўйича ўтган: Константин Бахарев, Светлана Савченко,Дмитрий Белик ва Андрей Козенко.

Ўтган ҳафта Украинада аннексия қилинган Қрим ҳудудида Россия парламент сайловларининг ўтказилганлиги сабабли мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва дахлсизлигига тажовуз қилиш борасида жиноий иш қўзғатилган эди.

Ярим орол ҳудудида бўлиб ўтган Давлат думаси сайловларини шунингдек Америка Қўшма Штатлари ва Европа Иттифоқи тан олмади. Қрим Россия томонидан 2014 йилда аннексия қилинган эди. Украина ва халқаро ҳамжамият ярим оролни Украина ҳудуди деб ҳисоблашади.

XS
SM
MD
LG