Ссылки доступа

Туркманистонда энг арзон бир қути сигаретнинг нархи $17 га етди


Туркманистонда хусусий савдогарларга сигареталарни сотиш ман қилинганига уч ойдан ошди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг мартида президентнинг фармонига кўра савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мамлакатда сигареталарни олиб кириш ва уларни сотиш бўйича экслюзив ҳуқуқни қўлга киритди.

Бироқ, ёз бошида давлат магазинларидан сигареталар йўқолди. Бугунги кунга келиб тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш хусусий савдо нуқталарида ноқонуний ҳолатда амалга оширилмоқда. Бунда сигареталарнинг нарҳи доимо ошиб бормоқда. Агар икки ҳафта олдин бир қути сигаретани 40-50 манатга сотиб олиш мумкин бўлган бўлса, энди 55 манатдан арзон сигареталарни топиб бўлмайди.

Туркманистон шимолида, Тошовуз шаҳрида, «Mond» русумидаги бир пачка сигаретани 60 манатга ($17) сотиб олиш мумкин, кечга яқинроқ эса унинг нархи 65 манатга чиқиб кетади. Қишлоқ жойларида энг арзон сигареталарнинг нархи бир пачкаси учун 57-60 манат атрофида ўзгариб турмоқда.

Бунда қора бозорда сотилаётган сигареталарнинг кўпчилиги Россия акциз маркасига эга бўлиб, уларнинг контрафакт товар эканлиги равшандир.

XS
SM
MD
LG