Ссылки доступа

АҚШ президентлигига номзодлар Клинтон ва Трамп биринчи дебатни ўтказишди


АҚШ президентлигига номзодлар учта бир ярим соатлик теледебатлардан биринчисини душанба куни Нью-Йоркдаги Хофстра университети ҳудудида ўтказишди.

Кун тартибида биринчи ўринда иқтисодий масалалар бўлди. Демократлар номзоди Хиллари Клинтоннинг айтишича у асосий эътиборни, энг бой Америкаликларга солиқни кўпайтириш хисобига, биринчи навбатда ўрта табақанинг, хусусан талабалар, ёш оналарнинг турмушини яхшилашга қаратиш муҳимлигини айтган.

Республикачилар номзоди Дональд Трамп эса ўз эътиборини корпоратив солиқларни қисқартириш ҳисобига янги иш жойлари яратишга, солиқ кодексини ўзгартириб Америка компанияларини хориждаги маблағларини ва бош офисларини АҚШга қайтариб олиб киришга ундашга, ва, унинг фикрича Америкага зарар келтирган ташқи савдо битимларини қайта кўриб чиқишга қаратишини айтган. У Билл Клинтон томонидан тузилган ва Барак Обама томонидан имзоланган Шимолий Америка эркин савдо келишувини танқид қилган.

Иккала номзодлар кўп вақтларини мамлакатдаги ирқий муносабатлар масалаларига қаратган. Клинтоннинг сўзларига кўра, суд-тергов амалиётида ирқий ва миллий жиҳатдан кам бўлган ахолига нисбатан дискриминация холатлари мавжуд ва бунга нуқта қўйиш керак. Клинтон қурол сотиш устидан назоратни кучайтириш учун ҳам курашишини айтган. Трамп ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар сонини кўпайтириш ҳисобига қонун ва тартибни мустаҳкамлаш ва полиция назоратини кучайтириш зарурлигига эътибор қаратишини айтган.

Ташқи сиёсат бобида Клинтон биринчи навбатда Америкадаги партия ва жамоат тузилмалари сайтларига уюштирилган Россиянинг хакер хужумларини гапириб, уларни сайлов жараёнига аралашув деб баҳолаган. Трамп эса буни рад этиб, Россиянинг хакер хужумларига алоқаси борлигини исботловчи далиллар йўқ деган. Лекин Россиянинг ракета ва ядро арсеналини замонавийлаштиришидан хавотир билдириб, АҚШ, унинг сўзларига кўра, бунга етарли даражада жавоб қилмаган, деди.

XS
SM
MD
LG