Ссылки доступа

Тожикистонлик машҳур адвокат Бузургмеҳр Ёровнинг айтишича у экстремист эмас


Адвокат Бузургмеҳр Ёров кеча суднинг навбатдаги йиғилишида айтдики, у таъқиқланган Ислом Уйғониш Партияси аъзоларини ҳимоя қилишга партияга ҳайриҳоҳлиги учун эмас, балки профессионал бурч юзасидан киришган.

27 сентябрдаги ўзининг суддаги сўнги сўзида Ёров унга қўйилаётган барча айбловларни инкор этиб, ўз даврида Шириншо Шотемур ва Нусратулло Махсум каби машҳур шахслар ҳам ёлғон айбловлар асосида ўлим жазосига ҳукм қилинган, деди.

Бугунги суд йиғини ҳам ёпиқ эшиклар ортида ўтди. Унда фақат судланувчиларнинг қариндошлари иштирок этишган. Суд залига журналистлар, халқаро ташкилотлар, жумладан ЕҲХТ вакиллари ҳам киритилмаган. ​

«Бузургмеҳрнинг айтишича, унга ҳибсга олинган ИУП аъзоларининг қариндошлари адвокатлик ёрдами сўраб мурожаат қилишганда у йўқ дея олмаган. Унинг сўзларига қараганда у бунга профессионал бурч туфайлигина рози бўлган. У яна айтдики у экстремист эмас, у фақат адвокат, ва агар ИУП аъзолари айбдор бўлишса, суд уларга нисбатан ҳукмни чиқарди. Бу ерда нима учун адвокат жабр кўряпти, мана шуниси тушунарсиз?», - дейди адвокатнинг синглиси Хосият Ёрова.

Унги кўра, Бузургмеҳр судда ҳаммаси ёпиқ эшиклар ортида, журналистлар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари иштирокисиз хал қилингани боис у ҳукмнинг одил ва объектив бўлишига ишонмаслигини айтган. Прокурорлар Душанбе шаҳар судидан икки адвокатни: Бузургмеҳр Ёровни 25 йилга ва Нуриддин Маҳкамовни 23 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўрашган. Улар миллий, ирқий, диний ва маҳаллийчилик низоларини келтириб чиқаришда ва конституцион тузумни ўзгартиришга чақирганликда айбланишяпти.

XS
SM
MD
LG