Ссылки доступа

Матаев иши бўйича ҳукмни эълон қилиш 3 октябрга белгиланди


Миллий матбуот клуби раҳбари ва Қозоғистон журналистлар Уюшмаси раиси Саидқози Матаевга 3 октябрда ҳукм чиқарилади, деб хабар қилди Остона Есил туман судининг судьяси Акболат Курмантаев.

Унинг иши бўйича айбланувчилар қора курсисида унинг ўғли - Асет Матаев, ҚозТАГ агентлигининг бош директори, ҳам бор. Уларни ўғирликда ва солиқ тўлашдан бош тортишда айблашмоқда.

Аввалроқ ўтказилган мажлислар давомида прокурор суддан Саидқози Матаевни олти йил ва саккиз ойга умумий режимдаги колонияга ўтқазишга, Асет Матаевни – молини мусодара қилиб ва тадбиркорлик фаолияти билан уч йил давомида шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда олти йилга қамоққа олишга ҳукм қилишни таклиф этган эди.

Судланувчи Саидқози Матаев уларнинг ишлари бўйича батафсил тергов ўтказилмаганлигини айтиб, айбловларни инкор қилмоқда. Асет Матаев бугун судда уларга нисбатан қўзғатилган ишни «рейдерлик» деб атади.

XS
SM
MD
LG