Ссылки доступа

Судланган ТИУП фаолининг уйига тухумлар отишди (видео)


Ман этилган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси фаолларидан бири, Рахматулло Ражабнинг рафиқаси хабар беришича, 27 сентябр кечаси ўнлаб ёшлар унинг уйи деворлари ва дарвозаларига тухум ҳамда олмалар отишган.

Валамат Иброхимзода гапига қараганда, ёшларни уй олдига автобус ташлаб кетган ва улар партия раҳбарларига қарши ҳар хил шиорларни бақира бошлашган. «Улар йўқолсин терроризм, йўқолсин Кабири деб бақиришди. Биз кимни террор остига олганмиз?», - деб сўради у.

Рахматулло Ражаб рафиқасининг фикрича ёшларнинг бундай ҳаракатлари номуносибдир. Сўзида давом этаркан, улар Рахматулло Ражаб қизи уларни видеога олишни бошлаганидан кейин тарқалиб кетишганлигини айтди. Хотин тахминига кўра ёш “фаоллар” ҳойнаҳой шундай йўл билан ТИУП аъзоларининг бир гуруҳи билан хорижда бўлиб турган унинг ўғли, Шухрат Рахматулло фаолиятига қарши норозилик билдиришмоқчи бўлишган.

ТИУП фаоли бўлмиш Рахматулло Ражабнинг уйига тухум ва олмалар отиш партиянинг бошқа аъзолари уйлари олдидаги норозилик акцияларидан кейин содир бўлган. 23 сентябрда ёшлар гуруҳи ТИУП собиқ етакчиси бўлган Саид Абдулло Нури ва партия раисининг биринчи ўринбосари Саидумара Хусайни уйи олдида йиғилишган ҳамда ушбу партия ва унинг раҳбари Мухиддин Кабирига қарши аталган шиорларни бақириб айтишган.

Тожикистон Олий суди шу йилнинг июлида ТИУП ни юқори лавозимдаги аъзоларининг 14 тасини узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилган эди. Уларнинг орасида Рахматулло Ражаб ҳам бўлиб, у суд томонидан миллий ва диний адоват қўзғаш, терроризм, қонуний ҳокимиятни ағдариб ташлашга ва қуролли қўзғолон кўтаришга уринишда айбдор деб топилган.

XS
SM
MD
LG