Ссылки доступа

ХВФ: Қирғизистоннинг давлат қарзи ЯИМ ҳажмининг 70%ига яқинлашди


Халқаро валюта фондининг баҳолашларига кўра, Қирғизистон давлат қарзи ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) нинг 70%ига яқинлашди. Бу тўғрисида журналистларга республикадаги ХВФ миссиясининг раҳбари Эдвард Джемайэл кенгайтирилган кредит механизми (ККМ) бўйича келишувлар дорирасидаги Дастурнинг учинчи кўриб чиқилиши натижаларига кўра гапириб берди.

Джемайэл гапларига қараганда, мамлакатнинг давлат қарзи сўнгги йиллар ичида кескин кўтарилиб кетган. 2014 йил ўрталаридаёқ у ЯИМ нинг 33-34% атрофида бўлган.

«Қирғизистон давлат қарзининг ўсиши хавотирлик уйғотмоқда. Гарчи бизнинг баҳога кўра, қарз қарздорлик барқарорлигининг мўътадил хатарига мос келса ҳам. Шунга қарамасдан мамлакат сўнги чегара ҳолатига етиб келди, бу ерда у юқори хатар даражасига чиқиши мумкин», - деди ХВФ миссияси раҳбари.

Джемайэл давлат қарзи ҳажмининг ошиши шунга олиб келадики, ҳукумат давлат қарзини қоплашга тобора кўпроқ маблағ ажратишига тўғри келади, деди. Шу боис ХВФ бюджет консолидациясини амалга оширишни ва аста-секин дефицитни қисқартиришни тавсия қилди.

«Биз бу масалага жуда эҳтиёткорлик билан ёндашишни маслаҳат қиламиз. Бюджет консолидацияси ЯИМ нинг ўсишини таъминлайди», - деди у.

XS
SM
MD
LG