Ссылки доступа

Сурия туфайли Россияга қарши санкциялар кенгайтирилиши мумкин


АҚШ Москванинг Суриядаги ҳаракатлари туфайли унга қарши қўлланиладиган қўшимча санкцияларнинг киритилиши мумкинлигини инкор қилмайди, деб хабар қилади матбуот конференциясида Оқ Уйнинг расмий вакили Джош Эрнест.

«Ҳамкорлар билан узвий боғлиқликда қўлланиладиган молиявий санкциялар, бизнинг бутун дунёдаги манфаатларимизни қўллаб-қувватлашнинг жуда самарали инструменти эканлигини тасдиқлади. Яъни биз мумкин бўлган санкцияларни кун тартибидан олиб ташламаймиз», - деб Эрнест гапларини келтириб ўтади Deutsche Welle. У яна сўнгги кунларда Суриядаги аҳвол кескинлашганини таъкидлаб ўтди ва Асад армияси ҳамда Россия қўшинларининг зарбалари тобора кўпайиб бораётганлигини хабар қилди.

Аввал, 25 сентябрда, БМТ нинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура БМТ Хавфсизлик Кенгашининг аъзолари олдида сўзга чиққанида Алеппога бочкали бомбалар, ёндирувчи ҳарбий ўқ-дорилар ва бетонни тешувчи бомбалар ёғдирилганлигини хабар қилган эди.

Де Мистура гапларига кўра, Сурияда деярли олтий йил давом этаётган ва вайронагарчилик келтираётган можаро вақтида ўтган ҳафта энг қонлиларидан бири бўлди. У Россия ва АҚШ ни ўт очишни тўхтатишни назарда тутадиган келишувларини сақлаб қолишга даъват этди.

XS
SM
MD
LG