Ссылки доступа

Қозоғистонда хитойлик туристлар учун махсус турпакет ишлаб чиқишди


Қозоғистон компаниялари Хитойлик туристлар учун нархи 320 доллардан бошланадиган “Етти кунлик ҳамма нарса киритилган” туристик пакетини ишлаб чиқишди, деб хабар қилишди кеча Остонада бўлиб ўтган биринчи қозоқ-хитой форумида. Тадбирнинг мақсади – хитойлик туристларни оммавий тарзда Қозоғистонга жалб этишдир.

Хитой бозорини танлаб олишга қозоқ туроператорлари ўтган йили имзоланган Хитойдан амалга ошириладиган гуруҳ туристик саёҳатларни соддалаштириш тўғрисидаги баёноти сабаб деб тушунтиришмоқда. Бундан ташқари қўшни мамлакатдаги туристларни жалб қилишга йўналтирилганлигига яна битта сабаб шуки, Хитойликлар дунёдаги энг кўп саёҳат қиладиган миллатлар қаторига киради.

Хитойнинг туризм ишлари бўйича давлат бошқармасининг махсус вакили Дай Бин гапларига қараганда, Қозоғистонда бўлган Хитой туристлари шаҳарларда , ҳаттоки “Қарағанда каби кичкина шаҳарларда” Wi-Fi хизмати борлигига ҳайрон қолишган.

Дай Бин Хитойлик туристлар саёҳатлар учун ривожланган транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва улар яхши кўрадиган кўплаб совға-салом магазинларининг бўлиши муҳимлигини таъкидлаб ўтди. У шунингдек унинг ватандошлари Қозоғистонни автомобилда саёҳат қилиш учун қулай бўлган мамлакат сифатида қабул қилишади, деб қўшиб қўйди.

Қозоқ-Хитой форуми бошланишидан аввал Қозоғистон туристик агентликлари Уюшмасининг президенти Асель Нуркебаева Хитойликларга Қозоғистонга саёҳат қилиш учун барча йўналишлар қизиқарли эканлигини ва кўпинча улар гуруҳ бўлиб дам олишга чиқишларини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG