Ссылки доступа

Немцов қотиллиги юзасидан суд маслаҳатчилари тузилди


Москва округи ҳарбий суди мухолифат сиёсатчиси Борис Немцов ўлдирилишини кўриб чиқиш учун суд маслаҳатчиларини тузди. "Москва" агентлиги адвокат Шамсудин Цакаевга таянган холда айтишича, чоршанба куни суд 12та асосий ва 10та заҳирадаги маслаҳатчиларни танлаб олган.

Биринчи йиғилиш 3 октябрга белгиланган.

Маслаҳатчиларни иккинчи уринишдан сўнг тузишга муваффақ бўлишди. Август охирида номзодларнинг аксарияти шахсий сабаблар туфайли бундан воз кечишган эди.

Борис Немцов 2015 йил 28 Февралга ўтар кечаси Москва марказида, Кремл яқинида отиб ўлдирилган. Қотилликда беш киши айбланяпти. Уларнинг орасида– ички ҳарбий кучлар зобити Заур Дадаев ва яна тўрт Чеченистонликлар бор. Борис Немцовнинг сафдошлари ва қариндошлари қотилликка буюртма берганларни топишни ва бу иш юзасидан Чеченистон президенти Рамзан Қодировни сўроқ қилишни талаб қилишмоқда. Улар Қодировни бу жиноятга алоқаси бор, деб ҳисоблашади.

XS
SM
MD
LG