Ссылки доступа

Тожикистонда банкни ўмарган талаба 11 йилга қамалди


Тожик талабаси Данғара суди томонидан “Агроинвестбанки”нинг туман филиалига босқинчиларча ҳужум қилгани учун 11 йилга қамоқ муддатига ҳукм қилинди.

Данғара тумани суди раиси Рахмат Қосимзода хабарига кўра Бехруз Рауфов жазо муддатини кучайтирилган режимли колонияда ўтайди.

Данғара тумани Корез қишлоқ жамоасининг Каёнуш қишлоғида истиқомат қиладиган Бехруз Рауфов қўлга олингунча Қозоғистон олийгоҳларидан бирининг II босқичида таҳсил оларди. Данғара тумани раиси, Махмадулло Саидализода айтишича, ёш йигит ўз ўқишига пул тўлаш учун жиноятга қўл урган. «Бехруз Рауфов шартнома асосида ўқиган Қозоғистондаги олийгоҳлардан биридан қайтиб келган. Навбатдаги ўқув йили учун тўловни амалга оширишга ота-онасидан пул сўраган, бироқ уларда бундай миқдордаги пул бўлмаган. Шунда у банкни ўмаришга қарор қилган», -деди туман раҳбари.

Хабар қилинишича, ёш йигит банк филиали биносига киргач, на пул, на қимматбаҳо буюмларни топа олган ва соқчи – полиция ходими билан тўқнаш келиб, уни пичоқ билан яралаган ва воқеа содир бўлган жойдан йўқ бўлган. Жинояткор йигит муваффақиятсиз босқинчиликдан сўнг армияга ўз ҳоҳишига кўра жўнамоқчи бўлган, бироқ бир неча кундан кейин қўлга олинган.

Бу ҳодиса 2016 йилнинг апрел ойи охирида Данғара туманида содир бўлди. «Агроинвестбанк» нинг маҳаллий филиалини ўмаришга уриниш вақтида соқчи Ахлиддин Курбонов яраланган ва 17-чи шифохонага пичоқдан олган жароҳатлар билан етказилган.

XS
SM
MD
LG