Ссылки доступа

Қозоғистонда миллий темир йўл компанияси қайтадан ташкил этилади


Қозоғистоннинг инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги миллий темир йўл компаниясини қайтадан ташкил этишга тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисида хабар қилади. Ҳукуматда «Казахстан темир жолы» тузилмасидан «КТЖ-Инфраструктура» ажралиб чиқиши тўғрисида гапиришмоқда.

Бундай қадамни “Транспорт тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва интеграция қилиш бўйича 2020 йилгача мўлжалланган давлат дастури ва 2020 йилгача мўлжалланган стратегик ривожланиш дастури” га мувофиқ равишда фаолиятнинг инфратузилмали ва ташувчилик кўринишларини ажратишнинг зарурлиги билан тушунтиришмоқда.

Хабар қилинишича, «КТЖ-Инфраструктура» миллий ва хусусий ташувчиларнинг темир йўл тармоғига йўл қўйилишини таъминлаш билан шуғулланади.

Ўтган йили темир йўл компаниясининг айланмаси 750 миллиард тангани ташкил этди (2,2 миллиард доллар). «Казахстан темир жолы» сайтидаги маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг темир йўл соҳасида 156 минг одам фаолият кўрсатади (аҳолининг 9 фоизи).

«Казахстан темир жолы» нинг ягона акциядори бўлиб минглаб миллий компаниялар ва уларнинг ширкат тузилмаларини ўзида бирлаштириган «Самрук-Казына» фонди ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG