Ссылки доступа

Сурияда немис журналисти ва унинг боласи асирликдан озод этилди


Сурияда бир йилдан ортиқ вақт давомида Исломчилар томонидан гаровга олинган Германиялик журналист Янина Финдайзен асирликдан озод этилди. У ҳозир Туркияда ва Ватанига қайтишга тайёрланмоқда, деб хабар қилишди Германия ташқи ишлар вазирлигида.

Немис ОАВ ларининг ахборотига қараганда, 2015 йилнинг октябридан бу аёлни "Джебат ан-Нусра" экстремистик гуруҳидаги Исломчилар ушлаб туришган. Исломчилар унинг эвазига 5 миллион евро миқдорида гаров пули талаб қилишган. Гаровда бўлиб турганида у бола туққан.

Сурия ҳудудида фуқаролар уруши бошланган вақтдан бери 200 га яқин журналистлар ҳалок бўлишган. Яна 50 таси қамоқда ёки асирликда сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG