Ссылки доступа

Қирғизистонда конституцион референдумни ўтказишга тайёргарлик бор


Республика Марказий Сайлов Комиссияси мамлакат Конституциясига ўзгартиришлар киритиш борасида референдум ўтказишга тайёр. Бу тўғрисида МСК раҳбари Нуржан Шайлдабекова парламент йиғилишида маълум қилди.

Униг гапларига қараганда, референдум ўтказиш учун барча зарур бўлган молиявий маблағлар ва ускуналар ажратиб бўлинган.

Давлат қайд қилиш хизматининг раҳбари Тайырбек Сарпашев худди шундай ахборотни депутатларга тақдим этди. Унинг гапларига кўра, сайловчилар идентификацион рақамларга кўра сайлайдилар. Референдумнинг ўзини ўтказиш учун эса барча шароитлар яратилган.

Молия вазири ўринбосари Олмос Азимов референдумни ўтказиш учун 317 миллион сом маблағ зарур бўлишини айтган. Аввал тахмин қилинишича, референдум билан биргаликда ўтказилиши кутилаётган маҳаллий кенгашга сайловларни ўтказишга 235 миллион сом сарфланган эди.

Парламент дептатлари ўзларининг пленар йиғилишларида биринчи ўқишда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқулладилар. Ҳужжатда референдумни ўтказиш санаси деб 2016 йил 4 декабри кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG