Ссылки доступа

Россия Олий суди межлис ишига таъқиқни ўз кучида қолдирди


Россия Олий суди Қрим судининг Россия томонидан аннексия қилинган Қримдаги ўзини ўзи бошқариш органи бўлмиш Қримтатар халқи межлиси ишини таъқиқловчи қарорини қонуний деб баҳолаган.

Межлис манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Кирилл Коротеевга кўра, бу қарорга нисбатан ўз норозилигини у Страсбургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида изҳор қилади.

26 апрелда, ярим орол аннексия қилинишидан икки йил ортиқроқ вақт ўтиб, Қрим Олий суди Межлисни экстремист ташкилот деб эълон қилди ва уни тақиқлади. Межлис Украина ҳукуматининг 1999 йилдаги қарори билан расмий статусга эга бўлган. Татарлар 2,5 миллионлик Қрим ахолисининг деярли 12 фоизини ташкил этади. Уларнинг кўпчилиги Россия ҳарбийлари томонидан 2014 йил февралида босиб олиниб ўша йили мартда аннексия қилинганидан сўнг у ердан кўчиб кетишган.

Қримда қолган жамоа вакилларининг айтишларича, улар янги ҳукумат томонидан таъқибларга учрамоқдалар. Аннексиядан сўнг, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ғарб ҳукуматлари Москвани туркийзабон Мусулмон гуруҳига нисбатан бундай муносабатини кескин танқид қилган.

XS
SM
MD
LG