Ссылки доступа

"Маҳбусани зўрлаган" Қозоғистонлик 9 йилга қамалди


Олмаота суди тергов изоляторининг собиқ ходими Руслан Хакимовни мол-мулкини мусодара қилиш ва хизматни умумий тартибли колонияда ўташ шарти билан 9 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди. У ҳибсда ўтирган Наталья Слекишинани зўрлаганликда айбдор деб топилган.

Турксиб туман судяси Айсара Жилкибаева томонидан бугун эълон қилинган ҳукмга кўра, Руслан Хакимов юстиция майори унвонидан айрилади ва умрининг охиригача давлат хизматида бирон-бир лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

У ҳибсда ўтирган Наталья Слекишинани зўрлаганликда айбдор деб топилган. Слекишина Олмаота шаҳридаги Руслан Хакимов хизмат қилган ЛА 155/18 қамоғида ҳибсда бўлган ва ўша ерда қиз туққан. Хакимов қийноқлар ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилишда ҳам айбланган.

Слекишинага кўра, қамоқда уни гуруҳ бўлиб зўрлашган. Ўтказилган экспертиза натижасида қизнинг отаси Руслан Хакимов эканлиги аниқланган. Слекишина зўрлашда айблаган изоляторнинг яна уч ходими бу ишда гувоҳ сифатида қатнашишган. Тергов хулосаларига кўра уларни зўрлашга алоқаси йўқ.

- Мен суд ҳукмидан қониқдим, лекин қолганларини ҳам жиноий жавобгарликка тортилиши учун курашни давом эттирамиз, чунки у [Хакимов] ёлғиз эмасди, - деди Наталья Слекишина ҳукм ўқилгандан сўнг.

XS
SM
MD
LG