Ссылки доступа

Тожикистонда терроризмга қарши суҳбатларни ўзбек тилида ўтказишмоқда


Тожик ҳукуматининг экстремизм ғояларини тарқатиш борасидаги хавотирланиши боис ўзбек-забон халқ орасида уларнинг она тилида тушунтириш суҳбатларини олиб бориш қарорини қабул қилишга олиб келди.

Ҳукумат фикрича, экстремизм ва терроризмнинг хавфли эканлиги, шунингдек террористик гуруҳларга, хусусан Суриядаги ва Ироқдаги “Ислом давлати” гуруҳига қўшилишнинг оқибатлари тўғрисидаги суҳбатлар самарали бўлади.

Хусусан, бундай иш Душанбедан 220 км масофада жойлашган Кубодиён туманида ўзбек-забон ёшлар орасида ташкил қилинган. Расмий хабарларга кўра, асосан ўзбеклар яшайдиган фақатгина шу туманнинг Навбахор қишлоғидан Сурияга 13 та одам жўнаб кетган.

Яқин Шарқдаги «Ислом давлати» сафида Кубодиёнлик 74 та одам бор бўлиб, уларнинг 9 та хотин киши ва вояга етмаган болалардир. Ватанда уларга нисбатан жиноий ишлар қўзғатилган бўлиб, улар қидирувга берилган. Хабар қилинишича, Кубодиёнлик кўпчилик жангарилар ўзбек миллатидан ҳисобланади.

Аввал бундай тушунтириш ишлари фақат тожик тилида олиб борилар эди. Уларни жамоат ва ҳукумат вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар қўмиталари, диндорлар олиб боришади.

XS
SM
MD
LG