Ссылки доступа

Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси референдумни ноқонуний деб судга берди


Фаол Рита Карасартова Бишкек шаҳрининг туманлараро судига даъво билан мурожаат қилиб ҚРнинг "Референдум ўтказишни белгилаш" тўғрисидаги қонун лойиҳасини бекор қилинишини сўраган. Бу ҳақда фуқаро назорати қўмитаси хабар қилган.

Хабар қилинишича, Карасартова даъвога масъул деб парламентнинг конституциявий қонунчилик, давлатчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмита раиси Асель Кодурановани айтган.

Рита Карасартова мазкур қўмитанинг 2016 йил 27 сентябрдаги "Референдум ўтказишни белгилаш" тўғрисидаги қонун лойиҳаси юзасидан қабул қилган қарорини бекор қилишни талаб қилган.

Аризада асосланишича, ушбу масалани қўмитада кўриб чиқиш жараёнида амалдаги қонунлар қўпол равишда бузилган: Конституция, ҚР парламентининг иш регламенти шулар жумласидан. Масалан, Конституцион палата хулосаси йўқ, тегишли экспертизалар хулосаси ҳам йўқ, оммавий муҳокамалар натижалари умумлаштирилмаган, қўмитанинг 27 сентябрдаги овоз бериш тартиби бузилган.

Қонун лойиҳасини 29 сентябрда парламент биринчи ўқишда қабул қилган. Хужжатга биноан референдум ўтказиш куни деб 2016 йил 4 декабр белгиланган.

XS
SM
MD
LG