Ссылки доступа

Обама ва Меркель Алепподаги "ваҳшиёна" бомбардимонларни қоралашди


АҚШ ва Германия Алеппо шаҳрига Россия ва Сурия авиациясининг етказган ва маҳаллий аҳоли қурбон бўлишига сабаб бўлган зарбаларни “ваҳшийларча” амалга оширилган деб қоралашмоқда. Пайшанба куни АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркел ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбатида таъкидлаб бунга урғу бериб ўтилди. Бу тўғрисида Оқ Уйнинг хабарида айтилган.

Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқчиси бўлган Россия «Суриядаги ўт очишнинг тўхтатилиши борасидаги алоҳида маъсулиятни ўзларига юклашган», - дейилади хабарномада. Иккита раҳбар Москва ва Дамашқ олдида мамлакатдаги сулҳни таъминлаш ва халқа ичида қолган шаҳарлар ва қишлоқлар аҳолисининг олдига БМТ гуманитар муассасалари ходимларининг етиб келиши бўйича жуда юксак масъулият ётибди, деган фикрга келишди.

АҚШ ва ГФР раҳбарлари шунингдек Украинадаги вазиятга алоқадор бўлган масалаларни кўриб чиқишди. Барак Обама Франция ва Германиянинг Норманд гуруҳи доирасидаги Минск келишувларини тўла қонли равишда ва тезкор ҳолатда бажариш борасидаги уринишларини қатъий равишда қўллаб-қувватлади.

Обама ва Меркель можаронинг ҳамма тарафларини ўт очишни тўхтатиш борасидаги келашувга риоя қилишга, қисқа муддатда туташиш чизиғи бўйлаб кучларни ажратиб олишни амалга оширишга ва халқаро кузатувчиларга можаронинг барча нуқталарига қаршиликсиз етиб бориш имкониятини яратиб беришга даъват қилишди.

XS
SM
MD
LG