Ссылки доступа

Россия хориждаги ҳамюртларини Сурия "нафрати"дан эҳтиёт бўлишга чақирди


Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги хориждаги фуқароларини, Алепподаги бомбардировкалар туфайли Исломчилар томонидан ўч олиш эҳтимоли борлигини айтиб, 30 сентябр куни эҳтиёт чораларини кўришга чақирган.

Россия ТИВ сайтига кеча қўйилган баёнотда айтилишича «бир нечта, жумдалан Исломчи ташкилотлар» жума куни Алепподаги ҳарбий амалиётларга қарши «Бутунжаҳон нафрат ва намойишлар куни»ни ўтказишга чақирган. Россия ТИВ экстремистларнинг Россияга нисбатан айбловлар айтиши эҳтимолини ҳисобга олган холда, ўз фуқароларини хавфсизликларини инобатга олиб «нафрат намойишлари» ўтказиладиган жойларга бормасликка чақирган.

Қатарда жойлашган "Мусулмон уламоларининг халқаро иттифоқи" ташкилоти диний воизларга мурожаат қилиб «Нафрат куни»ни ўтказишга ва жума мавъизаларини Алеппога ҳайриҳоҳликка бағишлашга чақирган.

Алепподаги ҳарбий амалиётлар АҚШ ва Россия томонидан келишилган сулҳ бузилгандан сўнг 19 сентябрда бошланган. Сурия ҳукумат қўшинлари Россия кўмагида шаҳарнинг мухолифат назорат қилаётган шарқий кварталларини ёппасига бомбардимон қолишни бошлаган. Баъзи маълумотларга кўра, ҳафта мобайнидаги ўққа тутишлар ва бомбардимон қилишлар натижасида камида 250 одам халок бўлган ва юзлаб одамлар яраланган.

XS
SM
MD
LG