Ссылки доступа

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Матаевлардан барча айбловларни олиб ташлашга даъват қилмоқда


Штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган ҳалқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти бўлмиш журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитаси ўзининг 30 сентябрдаги хабарномасида Қозоғистон журналистлар Иттифоқи раиси, Қозоғистон Миллий матбуот клуби президенти Саидқози Матаев ва унинг ўғли , ҚазТАГ ахборот агентлигининг раиси Асет Матаевга қўйилган барча айбловларни олиб ташлашга даъват қилди.

Қозоғистон коррупцияга қарши бюроси Саидқози Матаевни давлат ахборот буюртмасига кўра ажратилган 380 миллион тангани ўмаришда, шунингдек 327 миллион танга миқдоридаги солиқни тўламаганликда айблаган. Асет Матаевга шунга ўхшаш айбловлар қўйилган. Прокуратура Саидқози Матаевни олти йилу саккиз ой қамоқ жазосига, Асет Матаевни эса – олти йил қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўрамоқда. Прокуратура шунингдек уларнинг мулкини мусодара қилишни ҳам илтимос қилган.

Асет Матаев журналистларни ҳимоя қилиш Қўмитасига айтган гапларига қараганда, айбловлар “мамлакатдаги вазият тўғрисидаги ҳаққоний фактларни ёритганлик учун қасос олиш мақсадида қўйилган ва бу ҳолат ҳукуматдаги “аллакимларга” ёқмаган”. Остнодаги судда айтган ўзининг охирги нутқида Саидқози Матаев “Қозоғистондаги журналистларнинг сўз эркинлиги ва фуқаролик фаоллигини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган касбий фаоллигини чегаралаш” мақсадида улар таъқибга учрашганини айтди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ўзининг хабарномасида ота-бола Матаевларни таъқиб қилиш фақатгина Матаевларни ҳимоя қилиш бўйича Қўмитани ташкил этган уларнинг Қозоғистондаги тарафдорларини эмас, балки Европа Иттифоқини ҳам ташвишга солаётганлигини маълум қилган. Шу йил мартида Европа парламенти резолюция қабул қилган ва унда Қозоғистон ҳукуматини мамлакатдаги мустақил ОАВ ларга босим ўтказишни ва Саидқози ҳамда Асет Матаевларни жиноий таъқиб этишни тўхтатишга даъват қилган эди.

XS
SM
MD
LG