Ссылки доступа

Суриянинг Алеппо шаҳри остоналарида жанглар давом этяпти


Якшанба куни қуролланган мухолифат қўшинлари ва ҳукумат кучлари ўртасидаги жанглар Суриянинг Алеппо шаҳри атрофидаги бир нечта жойларда давом этган. Сурия қўмондонлиги мухолифатни қуролларини топшириб шаҳарни тарк этишга чақирган.

Жанглар Алеппонинг шимолидаги аль-Шукиф тепалиги ва Бустан аль-Баша ҳудудларида давом этган. Ҳукумат ҳарбий кучлари Алеппога Россия ва Сурия ҳаво кучлари ёрдамида юриш қилмоқда ва улар шаҳарнинг шарқий ҳудудларига хужумлар уюштиришмоқда. Бу ҳақда Associated Press Суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига асосланган холда хабар берган.

Қуролланган мухолифат гуруҳлари раҳбаридан бирининг агентликка айтишича, бу амалиётларда хорижликлар ҳам қатнашяпти. Бу ерда гап Ливан ва Ироқ фуқаролари ҳақида кетяпти. Уларни байроқлари орқали таниш мумкин, дейди мухолифатдаги манба.

XS
SM
MD
LG