Шартномага биноан, Европа Иттифоқининг ҳар қайси 28 аъзо-давлатидан бири чиқиб кетиш истагини билдирган тақдирда, ЕИга икки йиллик муддатга музокаралар жараёнига қўшилади.
Лиссабон Келишуви 2007 йил 13 декабрида ЕИ нинг саммитида имзоланган эди. У қонун кучига кирмаган ЕИ Конституцияси ўрнини алмаштирди ва ЕИ ни бошқариш тизимини ислоҳот қилиш мақсадида ўшанда амалда бўлган Европа Иттифоқи тўғрисидаги келишувларга ўзгартириш киритди.
Италия бош вазири Маттео Ренци пайшанба куни Би-би-си га берган интервьюсида маълум қилишича, "брексит" бўйича музокаралар британияликларга ЕИ дан ташқарида бўлган ихтиёрий мамлакат фуқароларига нисбатан кўпроқ ҳуқуқ берадиган бирорта битим билан тугалланиши мумкин эмас. Бу тўғрисида Буюк Британияни ЕИ мамлакатларининг бошқа раҳбарлари ва Европа Иттифоқи амалдорлари бир неча бор огоҳлантиришган.
Бундан аввалроқ бош вазир Тереза Мэй Буюк Британия ҳудудида Европа Иттифоқининг қонунчилигининг устувор бўлиши тўғрисидаги “1972 йилдаги Европа ҳамжамиятлари тўғрисидаги қонун” нинг бекор қилинишини ваъда қилган эди.